Бизга Ишоқ ибн Иброҳим ва Али ибн Ҳужр хабар бериб, улар дедилар: бизга Абдулазиз ибн Муҳаммад, Абдулвоҳид ибн Ҳамзадан, у Аббод ибн Абдуллаҳ ибн аз-Зубайрдан, у Оишадан ривоят қилди. (Оиша) деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Суҳайл ибн Байдога фақат масжидда (жаноза) намозини ўқидилар.
Бизга Сувайд ибн Наср хабар бериб, деди: бизга Абдуллаҳ, Мусо ибн Уқбадан, у Абдулвоҳид ибн Ҳамзадан ривоят қилдики, Аббод ибн Абдуллаҳ ибн аз-Зубайр унга хабар берди: Оиша деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Суҳайл ибн Байдога фақат масжид ичида (жаноза) намозини ўқидилар.