أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عُثْمَانَ، قَالَ حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ، عَنْ حَنْظَلَةَ، قَالَ رَأَيْتُ طَاوُسًا يَمُرُّ بِالرُّكْنِ فَإِنْ وَجَدَ عَلَيْهِ زِحَامًا مَرَّ وَلَمْ يُزَاحِمْ وَإِنْ رَآهُ خَالِيًا قَبَّلَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ رَأَيْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ فَعَلَ مِثْلَ ذَلِكَ وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَأَيْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ فَعَلَ مِثْلَ ذَلِكَ ثُمَّ قَالَ إِنَّكَ حَجَرٌ لاَ تَنْفَعُ وَلاَ تَضُرُّ وَلَوْلاَ أَنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَبَّلَكَ مَا قَبَّلْتُكَ ثُمَّ قَالَ عُمَرُ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَعَلَ مِثْلَ ذَلِكَ .
Бизга Амр ибн Усмон хабар берди, у деди: бизга ал-Валиди ривоят қилди, Ҳанзаладан, у деди: «Мен Товусни Рукн(ул-асвад) ёнидан ўтаётганини кўрдим. Агар унинг олдида оломон-тиғизлик бўлса, ўтиб кетарди ва оломонга туртинмасди. Агар уни бўш кўрса, уч марта ўпарди. Сўнг у деди: «Мен Ибн Аббосни шундай қилганини кўрганман. Ибн Аббос: «Мен Умар ибнул-Хаттобни шундай қилганини кўрганман,» деди, сўнг (Умар) деди: «Албатта, сен тошсан, на фойда берасан, на зарар етказасан. Агар Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг сени ўпганларини кўрмаганимда, мен сени ўпмас эдим.» Сўнг Умар деди: «Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай қилганларини кўрганман.»