باب النُّزُولِ بَعْدَ الدَّفْعِ مِنْ عَرَفَةَ
أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ بْنِ عُقْبَةَ، عَنْ كُرَيْبٍ، عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم حَيْثُ أَفَاضَ مِنْ عَرَفَةَ مَالَ إِلَى الشِّعْبِ قَالَ فَقُلْتُ لَهُ أَتُصَلِّي الْمَغْرِبَ قَالَ " الْمُصَلَّى أَمَامَكَ " .
Бизга Қутайба хабар бериб, деди: бизга Ҳаммод, Иброҳим ибн Уқбадан, у Курайбдан, у Усома ибн Зайддан (ривоят қилдики), Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Арафадан қайтиб тушганларида тоғ дараси томон бурилдилар. (Усома) деди: Мен у кишига: «Шомни ўқийсизми?» дедим. У: «Намозгоҳ олдингда,» дедилар.
أَخْبَرَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، قَالَ حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ بْنِ عُقْبَةَ، عَنْ كُرَيْبٍ، عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَزَلَ الشِّعْبَ الَّذِي يَنْزِلُهُ الأُمَرَاءُ فَبَالَ ثُمَّ تَوَضَّأَ وُضُوءًا خَفِيفًا فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ الصَّلاَةَ . قَالَ " الصَّلاَةُ أَمَامَكَ " . فَلَمَّا أَتَيْنَا الْمُزْدَلِفَةَ لَمْ يَحُلَّ آخِرُ النَّاسِ حَتَّى صَلَّى .
Бизга Маҳмуд ибн Ғайлон хабар бериб, деди: бизга Вакииъ ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, у Иброҳим ибн Уқбадан, у Курайбдан, у Усома ибн Зайддан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) амирлар тушадиган тоғ дарасига тушдилар, сўнг бавл қилдилар, кейин енгилгина таҳорат олдилар. Мен: «Ё Расулуллаҳ, намоз (вақти бўлди),» дедим. У: «Намоз олдингда,» дедилар. Биз Муздалифага етиб келганимизда, одамларнинг охиргиси (юкларини) туширмасдан олдин у (Набий) намоз ўқидилар.