أَخْبَرَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى، قَالَ حَدَّثَنَا عَوْفٌ، قَالَ حَدَّثَنَا زِيَادُ بْنُ حُصَيْنٍ، عَنْ أَبِي الْعَالِيَةِ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم غَدَاةَ الْعَقَبَةِ وَهُوَ وَاقِفٌ عَلَى رَاحِلَتِهِ " هَاتِ الْقُطْ لِي " . فَلَقَطْتُ لَهُ حَصَيَاتٍ هُنَّ حَصَى الْخَذْفِ فَوَضَعْتُهُنَّ فِي يَدِهِ وَجَعَلَ يَقُولُ بِهِنَّ فِي يَدِهِ وَوَصَفَ يَحْيَى تَحْرِيكَهُنَّ فِي يَدِهِ بِأَمْثَالِ هَؤُلاَءِ .
Бизга Убайдуллаҳ ибн Саид хабар берди, у деди: бизга Яҳё ривоят қилди, у деди: бизга Авф ривоят қилди, у деди: бизга Зиёд ибн Ҳусайн, Абул-Олиядан, у Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо)дан ривоят қилди, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Ақаба (жамрасини отадиган) куни эрталаб уловлари устида турган ҳолда: «Менга (тошчалар) териб бер,» дедилар. Мен у зотга бармоқ орасидан отиладиган кичкина тошчалардан териб, қўлларига қўйдим. У зот уларни қўлларида (ағдариб) кўрсата бошладилар. Яҳё у зотнинг уларни қўлда силкитишларини мана шуларга ўхшатиб таърифлади.