أَخْبَرَنِي عَمْرُو بْنُ هِشَامٍ، قَالَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحِيمِ، عَنْ زَيْدِ بْنِ أَبِي أُنَيْسَةَ، عَنْ يَحْيَى بْنِ الْحُصَيْنِ، عَنْ جَدَّتِهِ أُمِّ حُصَيْنٍ، قَالَتْ حَجَجْتُ فِي حَجَّةِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَرَأَيْتُ بِلاَلاً يَقُودُ بِخِطَامِ رَاحِلَتِهِ وَأُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ رَافِعٌ عَلَيْهِ ثَوْبَهُ يُظِلُّهُ مِنَ الْحَرِّ وَهُوَ مُحْرِمٌ حَتَّى رَمَى جَمْرَةَ الْعَقَبَةِ ثُمَّ خَطَبَ النَّاسَ فَحَمِدَ اللَّهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ وَذَكَرَ قَوْلاً كَثِيرًا .
Менга Амр ибн Ҳишом хабар берди, у деди: бизга Муҳаммад ибн Салама, Абу Абдурраҳимдан, у Зайд ибн Аби Унайсадан, у Яҳё ибн Ҳусайндан, у бувиси Умму Ҳусайндан (ривоят қилди), у (Умму Ҳусайн) деди: Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳажларида ҳаж қилдим ва Билолни у зотнинг улови жиловидан етаклаб бораётганини, Усома ибн Зайд эса у зотнинг устига кийимини кўтариб, иҳромда бўлган ҳолатларида иссиқдан соя қилиб турганини кўрдим. Токи у зот Ақаба жамрасига тош отдилар, сўнгра одамларга хутба қилиб, Аллаҳга ҳамд айтдилар, Унга сано айтдилар ва кўп сўзларни зикр қилдилар.
أَخْبَرَنَا إِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ أَنْبَأَنَا وَكِيعٌ، قَالَ حَدَّثَنَا أَيْمَنُ بْنُ نَابِلٍ، عَنْ قُدَامَةَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَرْمِي جَمْرَةَ الْعَقَبَةِ يَوْمَ النَّحْرِ عَلَى نَاقَةٍ لَهُ صَهْبَاءَ لاَ ضَرْبَ وَلاَ طَرْدَ وَلاَ إِلَيْكَ إِلَيْكَ .
Бизга Ишоқ ибн Иброҳим хабар берди, у деди: бизга Вакииъ хабар берди, у деди: бизга Айман ибн Нобил, Қудома ибн Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилди, у деди: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни наҳр (қурбонлик) куни Ақаба жамрасига ўзларининг қизғиш туялари устида, уриш ҳам, ҳайдаш ҳам, «нари тур, нари тур» (дейиш) ҳам бўлмаган ҳолда тош отаётганларини кўрдим.
أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ أَنْبَأَنَا ابْنُ جُرَيْجٍ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبُو الزُّبَيْرِ، أَنَّهُ سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ، يَقُولُ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَرْمِي الْجَمْرَةَ وَهُوَ عَلَى بَعِيرِهِ وَهُوَ يَقُولُ " يَا أَيُّهَا النَّاسُ خُذُوا مَنَاسِكَكُمْ فَإِنِّي لاَ أَدْرِي لَعَلِّي لاَ أَحُجُّ بَعْدَ عَامِي هَذَا " .
Бизга Амр ибн Али хабар берди, у деди: бизга Яҳё ибн Саид ривоят қилди, у деди: бизга Ибн Журайж хабар берди, у деди: менга Абуз-Зубайр хабар бердики, у Жобир ибн Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳумо)нинг шундай деганини эшитди: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни туялари устида туриб жамрага тош отаётганларини ва: «Эй одамлар! (Ҳаж) ибодатларингизни (мендан) ўрганиб олинг, чунки мен шу йилимдан кейин ҳаж қила олмаслигим мумкинлигини билмайман,» деяётганларини кўрдим.