أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الأَعْلَى، قَالَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ ثَوْرٍ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنِ الْمِسْوَرِ بْنِ مَخْرَمَةَ، قَالَ خَرَجَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ح وَأَنْبَأَنَا يَعْقُوبُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْمُبَارَكِ قَالَ حَدَّثَنَا مَعْمَرٌ عَنِ الزُّهْرِيِّ عَنْ عُرْوَةَ عَنِ الْمِسْوَرِ بْنِ مَخْرَمَةَ وَمَرْوَانَ بْنِ الْحَكَمِ قَالاَ خَرَجَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم زَمَنَ الْحُدَيْبِيَةِ فِي بِضْعَ عَشْرَةَ مِائَةٍ مِنْ أَصْحَابِهِ حَتَّى إِذَا كَانُوا بِذِي الْحُلَيْفَةِ قَلَّدَ الْهَدْىَ وَأَشْعَرَ وَأَحْرَمَ بِالْعُمْرَةِ . مُخْتَصَرٌ .
Бизга Муҳаммад ибн Абдул-Аъло хабар берди, у деди: бизга Муҳаммад ибн Савр ривоят қилди, у Маъмардан, у Зуҳрийдан, у Урвадан, у Мисвар ибн Махрамадан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) (йўлга) чиқдилар. (Бошқа йўл билан) бизга Яъқуб ибн Иброҳим хабар берди, у деди: бизга Яҳё ибн Саид ривоят қилди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибнул-Муборак ривоят қилди, у деди: бизга Маъмар Зуҳрийдан, у Урвадан, у Мисвар ибн Махрама ва Марвон ибнул-Ҳакамдан ривоят қилди, улар иккиси дедилар: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Ҳудайбия замонида ашобларидан ўн бир юзга яқин (киши) билан (йўлга) чиқдилар. Зул-Ҳулайфага етганларида, ҳадий (қурбонлик туяси)га (белги) боғладилар, уни (қонатиб) белгиладилар ва умра ниятида иҳромга кирдилар. Қисқартирилган.