أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ، قَالَ حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم احْتَجَمَ وَهُوَ مُحْرِمٌ مِنْ وَثْءٍ كَانَ بِهِ .
Бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн ал-Муборак хабар берди, у деди: бизга Абул-Валид ривоят қилди, у деди: бизга Язид ибн Иброҳим ривоят қилди, у деди: бизга Абуз-Зубайр, Жобир (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилдики, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) иҳромда бўлганларида ўзларида бўлган лат ейиш (кўкариш) сабабли ҳижома қилдирдилар.