أَخْبَرَنَا عَبْدُ الْحَمِيدِ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا مَخْلَدٌ، قَالَ حَدَّثَنَا ابْنُ جُرَيْجٍ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرٍ، قَالَ طُلِّقَتْ خَالَتُهُ فَأَرَادَتْ أَنْ تَخْرُجَ إِلَى نَخْلٍ لَهَا فَلَقِيَتْ رَجُلاً فَنَهَاهَا فَجَاءَتْ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ " اخْرُجِي فَجُدِّي نَخْلَكِ لَعَلَّكِ أَنْ تَصَدَّقِي وَتَفْعَلِي مَعْرُوفًا " .
Бизга Абдулҳамид ибн Муҳаммад хабар бериб деди: бизга Махлад ривоят қилди, у деди: бизга Ибн Журайж ривоят қилди, у Абуз-Зубайрдан, у Жобир (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилди). У деди: унинг холаси талоқ қилинди, у эса ўзининг хурмозорига чиқмоқчи бўлди. Шунда у бир кишига дуч келди, у уни (чиқишдан) қайтарди. Сўнг у Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдига келди. (Набий): «Чиқ ва хурмоларингни териб ол, шояд садақа бериб, яхшилик қилсанг,» дедилар.