Бизга Ишоқ ибн Иброҳим хабар бериб деди: бизга Муҳаммад ибн Жаъфар ривоят қилиб деди: бизга Шуъба ривоят қилди. (Бошқа йўл билан) бизга Исмоил ибн Масъуд хабар бериб деди: бизга Бишр ривоят қилиб деди: бизга Шуъба Абдуллаҳ ибн Язиддан, у Абу Зуръадан, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилиб) деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) отлардан «шикол»ни ёқтирмас эдилар. Лафз Исмоилники.
Бизга Муҳаммад ибн Башшор хабар бериб деди: бизга Яҳё ривоят қилиб деди: бизга Суфён ривоят қилиб деди: менга Салм ибн Абдурраҳмон Абу Зуръадан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики), у зот отлардан «шикол»ни ёқтирмаганлар. Абу Абдурраҳмон (Насоий) деди: Отлардаги «шикол» — учта оёғи (билакузукли) оқ, биттаси оддий бўлиши, ёки учтаси оддий, бир оёғи оқ бўлишидир. «Шикол» фақат оёқда бўлади, қўл (олдинги оёқ)да бўлмайди.