Бизга Исмоил ибн Масъуд хабар бериб, деди: бизга Холид ривоят қилди, Шуъбадан, у деди: менга Мансур хабар берди, Абдуллаҳ ибн Муррадан, у Абдуллаҳ ибн Умардан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) назрдан (атов қилишдан) наҳй қилдилар ва: «Албатта, у бирор яхшилик келтирмайди, у билан фақат бахилдан (мол) чиқарилади, холос,» дедилар.
Бизга Амр ибн Мансур хабар бериб, деди: бизга Абу Нуъайм ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, Мансурдан, у Абдуллаҳ ибн Муррадан, у Абдуллаҳ ибн Умардан (ривоят қилдики), у деди: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) назрдан наҳй қилдилар ва: «Албатта, у бирор нарсани қайтармайди, у билан фақат бахилдан (мол) чиқарилади, холос,» дедилар.»