Бизга Амр ибн Алий хабар бериб, деди: бизга Яҳё ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, Мансурдан, у Абдуллаҳ ибн Муррадан, у Ибн Умардан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Назр бирор нарсани олдинга келтирмайди ва кечиктирмайди ҳам. У фақат шундай бир нарсаки, у билан бахилдан (мол) чиқарилади, холос,» дедилар.
Бизга Абдуллаҳ ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон хабар бериб, деди: бизга Суфён ривоят қилди, у деди: бизга Абуз-Зинод ривоят қилди, ал-Аъраждан, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Назр Одам фарзандига унга тақдир қилинмаган бирор нарсани келтирмайди, лекин у шундай бир нарсаки, у билан бахилдан (мол) чиқарилади, холос,» дедилар.