Бизга Амр ибн Алий хабар бериб, деди: бизга Яҳё ривоят қилди, у деди: бизга Молик ривоят қилди, у деди: менга Талҳа ибн Абдулмалик ривоят қилди, ал-Қосимдан, у Оишадан (ривоят қилдики), у деди: «Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ким Аллаҳга итоат қилишни назр қилса, Унга итоат қилсин. Ким Аллаҳга осий бўлишни назр қилса, Унга осий бўлмасин,» деяётганларини эшитдим.»
Бизга Муҳаммад ибн ал-Алоо хабар бериб, деди: бизга Ибн Идрис ривоят қилди, Убайдуллаҳдан, у Талҳа ибн Абдулмаликдан, у ал-Қосимдан, у Оишадан (ривоят қилдики), у деди: «Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ким Аллаҳга итоат қилишни назр қилса, Унга итоат қилсин. Ким Аллаҳга осий бўлишни назр қилса, Унга осий бўлмасин,» деяётганларини эшитдим.»