Бизга Муҳаммад ибн Мансур хабар бериб, деди: бизга Суфён ривоят қилди, у деди: менга Айюб ривоят қилди, у деди: бизга Абу Қилоба ривоят қилди, ўз амакисидан, у Имрон ибн Ҳусайндан (ривоят қилдики), Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳга осий бўлишда назр йўқ, Одам фарзанди эга бўлмаган нарсада ҳам назр йўқ,» дедилар.
Бизга Ишоқ ибн Мансур хабар бериб, деди: бизга Абул-Муғира ривоят қилди, у деди: бизга ал-Авзоий ривоят қилди, у деди: менга Яҳё ривоят қилди, Абу Қилобадан, у Собит ибн аз-Заҳҳокдан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким Ислом миллатидан ўзга бир миллат билан ёлғон қасам ичса, у ўзи айтганидек (бўлади); ким ўзини дунёда бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат куни ўша нарса билан азобланади; ва кишининг эга бўлмаган нарсасида назр йўқ,» дедилар.