Бизга Аҳмад ибн Маниъ хабар берди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибн ал-Муборак ривоят қилди, у деди: менга Осим ал-Аҳвал хабар берди, аш-Шаъбийдан, у Адий ибн Ҳотимдан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ов ҳақида сўрадим. У: «Ўқингни отсанг, Аллаҳ азза ва жалланинг исмини зикр қил. Агар уни ўлган ҳолда топсанг, е, лекин уни сувга тушиб қолган ҳолда топсанг ва сув ўлдирдими ёки ўқинг (ўлдирдими) билмасанг (ема),» дедилар.
Бизга Амр ибн Яҳё ибн ал-Ҳорис хабар берди, у деди: бизга Аҳмад ибн Абу Шуъайб ривоят қилди, у деди: бизга Мусо ибн Аъян ривоят қилди, Маъмардан, у Осим ибн Сулаймондан, у Омир аш-Шаъбийдан, у Адий ибн Ҳотимдан (ривоят қилдики), у Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ов ҳақида сўради, у: «Ўқингни ёки итингни қўйиб юборганингда Аллаҳнинг исмини зикр қилсанг ва ўқинг (овни) ўлдирса, е,» дедилар. (Адий) деди: «Эй Расулуллаҳ, агар (ов) мендан бир кеча (яшириниб) қолса-чи?» У: «Агар ўқингни топсанг ва унда ўзидан бошқа ҳеч нарсанинг изини топмасанг, е. Агар сувга тушиб қолган бўлса, ема,» дедилар.