Бизга Зиёд ибн Айюб хабар берди, у деди: бизга Ибн Улайя ривоят қилди, у деди: бизга Айюб ривоят қилди, у деди: бизга Амр ибн Шуъайб ривоят қилди, у деди: менга отам ривоят қилди, у отасидан, токи Абдуллаҳ ибн Амрни зикр қилди, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Қарз бериш билан сотув (бир битимда қўшилиши) ҳалол эмас, бир савдода икки шарт (қўйиш) ҳам, кафолатга олинмаган нарсадан фойда олиш ҳам (ҳалол эмас),» дедилар.
Бизга Муҳаммад ибн Рофеъ хабар бериб, деди: бизга Абдурраззоқ ривоят қилди, деди: бизга Маъмар, Айюбдан, у Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобосидан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қарз (бериш шарти) билан бирга савдо қилишдан, бир савдода икки шартдан, олдингда бўлмаган нарсани сотишдан ва зомин бўлинмаган (кафолат остига олинмаган) нарсадан фойда олишдан қайтардилар.