Бизга Муҳаммад ибн Идрис хабар бериб, деди: бизга Умар ибн Ҳафс ибн Ғиёс ривоят қилди, деди: бизга отам, Абу Умайсдан ривоят қилди, у деди: менга Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн ал-Ашъас ривоят қилди, отасидан, у бобосидан (ривоят қилдики), Абдуллаҳ деди: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: «Икки савдолашувчи ихтилоф қилса ва улар ўртасида (ҳеч қандай) ҳужжат бўлмаса, у (гап) мол эгаси айтган(га биноан) бўлади, ёки иккиси (савдони) бекор қилишади,» деяётганларини эшитдим.
Менга Иброҳим ибн ал-Ҳасан, Юсуф ибн Саид ва Абдурраҳмон ибн Холид хабар бердилар — матн Иброҳимники — улар: бизга Ҳажжож ривоят қилди, дедилар. У деди: Ибн Журайж айтди: менга Исмоил ибн Умайя хабар берди, Абдулмалик ибн Убайддан, у деди: «Биз Абу Убайда ибн Абдуллаҳ ибн Масъуднинг ҳузурида ҳозир эдик. Унинг олдига молни ўзаро савдо қилган икки киши келди. Улардан бири: «Мен буни шунча ва шунчага олдим,» деди. Бошқаси: «Мен буни шунча ва шунчага сотдим,» деди. Шунда Абу Убайда деди: «Ибн Масъуднинг олдига ҳам шунга ўхшаш (масала) келтирилган эди, у деди: «Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурида ҳозир эдим, у кишининг олдига шунга ўхшаш (масала) келтирилган эди. У сотувчига қасам ичишни буюрдилар, сўнг олувчи (ихтиёр) танлайди: агар хоҳласа олади, агар хоҳласа қолдиради,» дедилар.»