Бизга Амр ибн Усмон хабар берди, у деди: менга Бақийя ривоят қилди, у деди: менга Нофиъ ибн Язид ривоят қилди, у деди: менга Ҳайва ибн Шурайҳ ривоят қилди, Айёш ибн Аббосдан, у Жунода ибн Абу Умайядан, у деди: Буср ибн Абу Артоадан эшитдим, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деганларини эшитдим: «Сафарда қўллар кесилмайди,» дедилар.
Бизга ал-Ҳасан ибн Мудрик хабар берди, у деди: бизга Яҳё ибн Ҳаммод ривоят қилди, у деди: бизга Абу Авона ривоят қилди, Умардан — у Ибн Абу Саламадир — у отасидан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики), у: «Қул ўғирлик қилса, уни сотинг, гарчи бир нашшга (бўлса ҳам),» дедилар. Абу Абдурраҳман (Насоий) деди: Умар ибн Абу Салама ҳадисда кучли (рови) эмас.