Исломга байъат қилиш

Iymon va uning belgilari kitobi · 1 ҳадис

باب الْبَيْعَةِ عَلَى الإِسْلاَمِ ‏‏

أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ أَبِي إِدْرِيسَ الْخَوْلاَنِيِّ، عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ، قَالَ كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي مَجْلِسٍ فَقَالَ ‏"‏ تُبَايِعُونِي عَلَى أَنْ لاَ تُشْرِكُوا بِاللَّهِ شَيْئًا وَلاَ تَسْرِقُوا وَلاَ تَزْنُوا ‏"‏ ‏.‏ قَرَأَ عَلَيْهِمُ الآيَةَ ‏"‏ فَمَنْ وَفَّى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا فَسَتَرَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ فَهُوَ إِلَى اللَّهِ إِنْ شَاءَ عَذَّبَهُ وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Қутайба хабар берди, у деди: бизга Суфён, Зуҳрийдан, у Абу Идрис ал-Хавлонийдан, у Убода ибн ас-Сомит (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилди), у деди: Биз Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларида бир мажлисда эдик. У зот: «Аллаҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, ўғирлик қилмаслик ва зино қилмаслик (шарти) билан менга байъат берасизларми?» дедилар ва уларга оятни ўқиб бердилар. (Сўнг:) «Сизлардан ким (аҳдига) вафо қилса, унинг ажри Аллаҳнинг зиммасидадир. Ким улардан бирортасини қилиб қўйиб, Аллаҳ азза ва жалла уни яшириб берса, у Аллаҳнинг (ихтиёрида)дир: агар хоҳласа, уни азоблайди, агар хоҳласа, уни кечиради,» дедилар.