Мусулмоннинг сифати

Iymon va uning belgilari kitobi · 2 ҳадис

باب صِفَةِ الْمُسْلِمِ ‏‏

أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ إِسْمَاعِيلَ، عَنْ عَامِرٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللَّهُ عَنْهُ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Амр ибн Али хабар берди, у деди: бизга Яҳё, Исмоилдан, у Омирдан, у Абдуллаҳ ибн Амр (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилди), у деди: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: «Мусулмон — тилидан ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган кишидир. Муҳожир эса — Аллаҳ тақиқлаган нарсаларни тарк этган кишидир,» деяётганларини эшитдим.

أَخْبَرَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، عَنْ مَنْصُورِ بْنِ سَعْدٍ، عَنْ مَيْمُونِ بْنِ سِيَاهٍ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ مَنْ صَلَّى صَلاَتَنَا وَاسْتَقْبَلَ قِبْلَتَنَا وَأَكَلَ ذَبِيحَتَنَا فَذَلِكُمُ الْمُسْلِمُ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Ҳафс ибн Умар хабар берди, у деди: бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий, Мансур ибн Саъддан, у Маймун ибн Сиёҳдан, у Анас (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилди), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким бизнинг намозимиздек намоз ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган (ҳайвонимиз)имиздан еса, ана ўша мусулмондир,» дедилар.