أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى، قَالَ حَدَّثَنَا هِشَامُ بْنُ عُرْوَةَ، قَالَ حَدَّثَنِي أَبِي، عَنْ زَيْنَبَ بِنْتِ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " إِنَّكُمْ تَخْتَصِمُونَ إِلَىَّ وَإِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ وَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَلْحَنُ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ مِنْ حَقِّ أَخِيهِ شَيْئًا فَلاَ يَأْخُذْهُ فَإِنَّمَا أَقْطَعُهُ بِهِ قِطْعَةً مِنَ النَّارِ " .
Бизга Амр ибн Али хабар берди, у деди: бизга Яҳё ривоят қилди, у деди: бизга Ҳишом ибн Урва ривоят қилди, у деди: менга отам Зайнаб бинти Абу Саламадан, у Умму Саламадан (ривоят қилдики): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сизлар менинг олдимга (хусуматларингизни) ҳакамликка олиб келасизлар. Мен эса фақат бир башарман, сизлардан баъзиларингиз ўз ҳужжатини (далилини) баён қилишда бошқалардан кўра устароқ бўлиши мумкин. Бас, мен кимга биродарининг ҳақидан бирор нарсани (ноўрин) ҳукм қилиб берсам, уни олмасин. Зеро, мен унга жаҳаннамдан бир бўлакни кесиб берган бўламан, холос,» дедилар.