Бизга Абдуллаҳ ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон хабар бериб, деди: бизга Ҳаммод ибн Масъада, Ҳорун ибн Иброҳимдан, у Муҳаммаддан, у Усмон ибн Абил-Ос (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилдики, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ушбу дуолар билан дуо қилар эдилар: «Аллаҳим, мен Сендан дангасаликдан, қариликдан, қўрқоқликдан, ожизликдан ва ҳаёт ҳамда ўлим фитнасидан паноҳ сўрайман.»
Бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Абдулҳакам, Шуъайбдан, у ал-Лайсдан, у Язид ибн ал-Ҳоддан, у Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан хабар берди. У деди: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деганларини эшитдим: «Аллаҳим, мен Сендан дангасаликдан, қариликдан, қарздорликдан ва гуноҳдан паноҳ сўрайман; Сендан Масиҳ Дажжолнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман; Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман; Сендан дўзах азобидан паноҳ сўрайман.»