Бизга Сувайд ибн Наср хабар бериб, деди: бизга Абдуллаҳ, Исмоил ибн Муслим ал-Абдийдан хабар бериб, деди: бизга Абул-Мутаваккил, Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилди, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бусрни хурмо билан, ёки майизни хурмо билан, ёки майизни буср билан аралаштиришдан қайтардилар ва: «Сизлардан ким уни ичмоқчи бўлса, уларнинг ҳар бирини алоҳида ичсин: хурмони алоҳида, бусрни алоҳида ёки майизни алоҳида,» дедилар.
Менга Аҳмад ибн Холид хабар бериб, деди: бизга Шуъайб ибн Ҳарб ривоят қилди, у деди: бизга Исмоил ибн Муслим ривоят қилди, у деди: бизга Абул-Мутаваккил ан-Ножий ривоят қилди, у деди: менга Абу Саид ал-Худрий ривоят қилдики, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бусрни хурмо билан, ёки майизни хурмо билан, ёки майизни буср билан аралаштиришдан қайтардилар ва: «Сизлардан ким ичса, уларнинг ҳар бирини алоҳида ичсин,» дедилар. Абу Абдурраҳмон (Насоий) деди: бу Абул-Мутаваккилнинг исми Али ибн Довуддир.