Бизга Сувайд хабар берди, у деди: бизга Абдуллаҳ Ҳайва ибн Шурайҳдан хабар берди, у деди: менга Уқайл Ибн Шиҳобдан, у Саид ибн ал-Мусайябдан хабар бердики, у: «Шарбат (асир)ни кўпирмагунча ичинг,» деди.
Бизга Сувайд хабар берди, у деди: бизга Абдуллаҳ Ҳишом ибн Оиз ал-Асадийдан хабар берди, у деди: мен Иброҳимдан шарбат (асир) ҳақида сўрадим. У: «Ўзгармагунча, қайнамагунча уни ичинг,» деди.