Бизга Сувайд ибн Наср хабар бериб, деди: бизга Абдуллаҳ хабар берди, у ал-Авзоийдан, у деди: менга Яҳё ибн Абу Касир ривоят қилиб, деди: менга Абдуллаҳ ибн Абу Қатода ривоят қилди, у отасидан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики), у: «Хурмо билан майизни, ҳамда ғўра билан янги хурмони бир жойга (дамлаб) қўшманглар,» дедилар.
Бизга Муҳаммад ибн ал-Мусанно хабар бериб, деди: бизга Усмон ибн Умар ривоят қилиб, деди: бизга Али — у Ибн ал-Муборакдир — ривоят қилди, у Яҳёдан, у Абу Саламадан, у Абу Қатодадан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ғўра билан янги хурмони бирга дамламанглар ва майиз билан янги хурмони бирга дамламанглар,» дедилар.