أَخْبَرَنَا يَعْقُوبُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ يَحْيَى، - وَهُوَ ابْنُ سَعِيدٍ - عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، قَالَ أَخْبَرَنِي عَطَاءٌ، عَنْ جَابِرٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْ خَلِيطِ التَّمْرِ وَالزَّبِيبِ وَالْبُسْرِ وَالرُّطَبِ.
Бизга Яъқуб ибн Иброҳим хабар берди, у Яҳёдан — у Ибн Саиддир — у Ибн Журайждан (ривоят қилдики), у деди: менга Ато хабар берди, у Жобир (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) хурмо билан майизни, ва буср (ғўра-хурмо) билан янги хурмони аралаштиришдан қайтардилар.
أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، عَنْ أَبِي دَاوُدَ، قَالَ حَدَّثَنَا بِسْطَامٌ، قَالَ حَدَّثَنَا مَالِكُ بْنُ دِينَارٍ، عَنْ عَطَاءٍ، عَنْ جَابِرٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " لاَ تَخْلِطُوا الزَّبِيبَ وَالتَّمْرَ وَلاَ الْبُسْرَ وَالتَّمْرَ ".
Бизга Амр ибн Али хабар берди, у Абу Довуддан (ривоят қилдики), у деди: бизга Бистом ривоят қилиб, деди: бизга Молик ибн Динор ривоят қилди, у Атодан, у Жобир (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Майиз билан хурмони, ва буср (ғўра-хурмо) билан хурмони аралаштирманглар,» дедилар.