أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدٌ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ أَبِي بِشْرٍ، قَالَ سَمِعْتُ حَسَّانَ بْنَ بِلاَلٍ، عَنْ رَجُلٍ، مِنْ أَسْلَمَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُمْ كَانُوا يُصَلُّونَ مَعَ نَبِيِّ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم الْمَغْرِبَ ثُمَّ يَرْجِعُونَ إِلَى أَهَالِيهِمْ إِلَى أَقْصَى الْمَدِينَةِ يَرْمُونَ وَيُبْصِرُونَ مَوَاقِعَ سِهَامِهِمْ .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор хабар бериб деди: бизга Муҳаммад ривоят қилиб деди: бизга Шуъба, Абу Бишрдан (ривоят қилди), у деди: мен Ҳассон ибн Билолнинг, Аслам (қабиласи)дан бўлган Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) саҳобаларидан бир кишидан (ривоят қилганини) эшитдим: улар Аллаҳнинг Набийси (соллаллаҳу алайҳи васаллам) билан шом намозини ўқишар, сўнг Мадинанинг энг чеккасидаги аҳлларига қайтишар, улар камон отишар ва ўқларининг қаерга тушганини кўриб туришар эди.