أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم رَأَى بُصَاقًا فِي جِدَارِ الْقِبْلَةِ فَحَكَّهُ ثُمَّ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ فَقَالَ " إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ يُصَلِّي فَلاَ يَبْصُقَنَّ قِبَلَ وَجْهِهِ فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ قِبَلَ وَجْهِهِ إِذَا صَلَّى " .
Бизга Қутайба хабар берди, у Моликдан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қибла деворида тупук кўриб, уни ўчириб ташладилар. Сўнг одамларга юзланиб: «Сиздан бирингиз намоз ўқиётганда юзи томонга тупурмасин, чунки Аллаҳ азза ва жалла у намоз ўқиётган пайтда унинг юзи томонидадир,» дедилар.