Бизга Умар ибн Ҳафс аш-Шайбоний ривоят қилди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибн Ваҳб хабар берди, у деди: менга Ҳуяй ибн Абдуллаҳ хабар берди, у Абу Абдурраҳмон ал-Ҳубулийдан, у Абу Айюб (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ким она билан унинг боласи орасини ажратса, қиёмат куни Аллаҳ унинг билан севганлари орасини ажратади,» деганларини эшитдим. Абу Исо (Термизий) деди: Бу ҳасан ғариб ҳадисдир.
Бизга ал-Ҳасан ибн Қазаъа ривоят қилди, у деди: бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий хабар берди, у Ҳаммод ибн Саламадан, у ал-Ҳажжождан, у ал-Ҳакамдан, у Маймун ибн Абу Шабибдан, у Али (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга ака-ука бўлган икки ғуломни ҳадя қилдилар, мен уларнинг бирини сотиб юбордим. Шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга: «Эй Али, ғуломингни нима қилдинг?» дедилар. Мен У кишига хабар бердим. У эса: «Уни қайтар, уни қайтар!» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: Бу ҳасан ғариб ҳадисдир. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан ва бошқалардан бўлган илм аҳлидан баъзилари сотишда асирлар (оиласи) орасини ажратишни макруҳ санаган: сотишда она билан боласи орасини, ота билан бола орасини, ака-ука ва опа-сингиллар орасини ажратиш макруҳдир. Илм аҳлидан баъзилари Ислом юртида туғилган туғилмалар орасини ажратишда рухсат беришган, бироқ биринчи сўз (қараш) асаҳҳдир. Иброҳим ан-Нахаъийдан ривоят қилинишича, у сотишда она билан боласи орасини ажратган, бу ҳақда ундан сўралганда, у: «Мен буни ундан (онадан) рухсат сўрагандим, у рози бўлган эди,» деди.