حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنِ ابْنِ عَجْلاَنَ، عَنْ سَعِيدٍ الْمَقْبُرِيِّ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " ثَلاَثَةٌ حَقٌّ عَلَى اللَّهِ عَوْنُهُمُ الْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُكَاتَبُ الَّذِي يُرِيدُ الأَدَاءَ وَالنَّاكِحُ الَّذِي يُرِيدُ الْعَفَافَ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ .
Бизга Қутайба ривоят қилди, у деди: бизга ал-Лайс ривоят қилди, у Ибн Ажлондан, у Саид ал-Мақбурийдан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Уч (тоифага) ёрдам бериш Аллаҳ зиммасидаги ҳақдир: Аллаҳ йўлида жиҳод қилувчи мужоҳид, (келишув пулини) тўлашни истаган мукотаб (озодлик шартномаси тузган қул) ва иффатни истаб уйланувчи киши,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасандир.