حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الْبَرَاءِ، قَالَ مَا رَأَيْتُ مِنْ ذِي لِمَّةٍ فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ أَحْسَنَ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَهُ شَعْرٌ يَضْرِبُ مَنْكِبَيْهِ بَعِيدُ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ لَمْ يَكُنْ بِالْقَصِيرِ وَلاَ بِالطَّوِيلِ . قَالَ أَبُو عِيسَى وَفِي الْبَابِ عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ وَأَبِي رِمْثَةَ وَأَبِي جُحَيْفَةَ . وَهَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Маҳмуд ибн Ғайлон ривоят қилди, у деди: бизга Вакииъ ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, у Абу Ишоқдан, у ал-Бародан (ривоят қилдики), у деди: Мен қизил ҳулла (кийим) ичида елкасига (тушадиган) сочи бўлган кишилардан Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан кўра чиройлироқ бировни кўрмадим. Уларнинг сочлари елкаларига тушиб турарди, елкалари ораси кенг эди, на (жуда) паст, на (жуда) баланд эдилар. Абу Исо (Термизий) деди: Бу бобда Жобир ибн Самура, Абу Римса ва Абу Жуҳайфадан (ҳам ривоятлар) бор. Бу ҳадис ҳасан саҳиҳ ҳадисдир.