حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ يَحْيَى، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ يُوسُفَ، حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُهَاجِرٍ، عَنْ عَامِرٍ الشَّعْبِيِّ، عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " إِنَّ مِنَ الْحِنْطَةِ خَمْرًا وَمِنَ الشَّعِيرِ خَمْرًا وَمِنَ التَّمْرِ خَمْرًا وَمِنَ الزَّبِيبِ خَمْرًا وَمِنَ الْعَسَلِ خَمْرًا " . قَالَ وَفِي الْبَابِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ .
Бизга Муҳаммад ибн Яҳё ривоят қилди, у деди: бизга Муҳаммад ибн Юсуф ривоят қилди, у деди: бизга Исроил ривоят қилди, у деди: бизга Иброҳим ибн Муҳожир, Омир аш-Шаъбийдан, у Нуъмон ибн Башир(розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилди). У деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Дарҳақиқат, буғдойдан ҳам хамр (бўлади), арпадан ҳам хамр, хурмодан ҳам хамр, мавиздан ҳам хамр ва асалдан ҳам хамр (бўлади),» дедилар. (Абу Исо) деди: бу бобда Абу Ҳурайрадан (ҳам ҳадис келган). Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир.
حَدَّثَنَا الْحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ الْخَلاَّلُ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ آدَمَ، عَنْ إِسْرَائِيلَ، نَحْوَهُ . وَرَوَى أَبُو حَيَّانَ التَّيْمِيُّ، هَذَا الْحَدِيثَ عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنْ عُمَرَ، قَالَ إِنَّ مِنَ الْحِنْطَةِ خَمْرًا فَذَكَرَ هَذَا الْحَدِيثَ .
Бизга Ҳасан ибн Алий ал-Халол ривоят қилди, у деди: бизга Яҳё ибн Одам, Исроилдан шунга ўхшаш (ривоят қилди). Абу Ҳайён ат-Таймий бу ҳадисни аш-Шаъбийдан, у Ибн Умардан, у Умар(розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилиб: «Дарҳақиқат, буғдойдан хамр (бўлади),» деб, ушбу ҳадисни зикр қилди.
حَدَّثَنَا بِذَلِكَ، أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ إِدْرِيسَ، عَنْ أَبِي حَيَّانَ التَّيْمِيِّ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ، إِنَّ مِنَ الْحِنْطَةِ خَمْرًا بِهَذَا . وَهَذَا أَصَحُّ مِنْ حَدِيثِ إِبْرَاهِيمَ بْنِ مُهَاجِرٍ . وَقَالَ عَلِيُّ بْنُ الْمَدِينِيِّ قَالَ يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ لَمْ يَكُنْ إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُهَاجِرٍ بِالْقَوِيِّ فِي الْحَدِيثِ . وَقَدْ رُوِيَ مِنْ غَيْرِ وَجْهٍ أَيْضًا عَنِ الشَّعْبِيِّ عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ .
Бизга буни Аҳмад ибн Манииъ ривоят қилди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибн Идрис, Абу Ҳайён ат-Таймийдан, у аш-Шаъбийдан, у Ибн Умардан, у Умар ибнул-Хаттоб(розияллаҳу анҳу)дан: «Дарҳақиқат, буғдойдан хамр (бўлади),» деб шу (ҳадисни ривоят қилди). Бу Иброҳим ибн Муҳожирнинг ҳадисидан кўра саҳиҳроқдир. Алий ибнул-Мадиний деди: Яҳё ибн Саид: «Иброҳим ибн Муҳожир ҳадисда кучли эмасди,» деди. (Бу ҳадис) яна бошқа йўл билан аш-Шаъбийдан, у Нуъмон ибн Баширдан ҳам ривоят қилинган.
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مُحَمَّدٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْمُبَارَكِ، حَدَّثَنَا الأَوْزَاعِيُّ، وَعِكْرِمَةُ بْنُ عَمَّارٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا أَبُو كَثِيرٍ السُّحَيْمِيُّ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ، يَقُولُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " الْخَمْرُ مِنْ هَاتَيْنِ الشَّجَرَتَيْنِ النَّخْلَةُ وَالْعِنَبَةُ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَأَبُو كَثِيرٍ السُّحَيْمِيُّ هُوَ الْغُبَرِيُّ وَاسْمُهُ يَزِيدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ غُفَيْلَةَ . وَرَوَى شُعْبَةُ عَنْ عِكْرِمَةَ بْنِ عَمَّارٍ هَذَا الْحَدِيثَ .
Бизга Аҳмад ибн Муҳаммад ривоят қилди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибнул-Муборак хабар берди, у деди: бизга ал-Авзоий ва Икрима ибн Аммор ривоят қилиб, дедилар: бизга Абу Касир ас-Суҳаймий ривоят қилди, у деди: мен Абу Ҳурайра(розияллаҳу анҳу)ни: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Хамр мана шу икки дарахтдан (бўлади): хурмо ва узум(дан),» дедилар, деяётганини эшитдим. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Абу Касир ас-Суҳаймий — у ал-Ғубарийдир, исми Язид ибн Абдир-Раҳмон ибн Ғуфайладир. Бу ҳадисни Шуъба Икрима ибн Аммордан ҳам ривоят қилган.