حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ أَبِي رَبَاحٍ، عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى أَنْ يُنْبَذَ الْبُسْرُ وَالرُّطَبُ جَمِيعًا . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Қутайба ривоят қилди, у деди: бизга Лайс ибн Саъд, Ато ибн Аби Робоҳдан, у Жобир ибн Абдуллаҳ(розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ғўра (кўк) хурмо билан етилган хурмони бирга (қўшиб) набиз қилишдан қайтардилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.
Бизга Суфён ибн Вакииъ ривоят қилди, у деди: бизга Жарир, Сулаймон ат-Таймийдан, у Абу Назрадан, у Абу Саид(розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ғўра хурмо билан (етилган) хурмони ўзаро аралаштиришдан қайтардилар, мавиз билан хурмони ўзаро аралаштиришдан қайтардилар ва (сопол) кўзаларда набиз тайёрлашдан қайтардилар. (Абу Исо) деди: бу бобда Жобир, Анас, Абу Қатода, Ибн Аббос, Умму Салама ва Маъбад ибн Каъб — онасидан (ривоят қилиб) — (ҳам ҳадис келган). Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.