Бизга Аҳмад ибн Муҳаммад ривоят қилди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибнул-Муборак хабар берди, у деди: бизга ар-Рабиъ ибн Муслим ривоят қилди, у деди: бизга Муҳаммад ибн Зиёд ривоят қилди, Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким одамларга шукр қилмаса, Аллаҳга шукр қилмайди,» дедилар. (Абу Исо) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.
Бизга Ҳаннод ривоят қилди, у деди: бизга Абу Муовия ривоят қилди, Ибн Абу Лайладан; (бошқа санад) — ва бизга Суфён ибн Вакииъ ривоят қилди, у деди: бизга Ҳумайд ибн Абдурраҳмон ар-Руосий ривоят қилди, Ибн Абу Лайладан, у Атийядан, у Абу Саиддан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким одамларга шукр қилмаса, Аллаҳга шукр қилмаган бўлади,» дедилар. Бу бобда Абу Ҳурайра, ал-Ашъас ибн Қайс ва Нуъмон ибн Баширдан ҳам (ривоятлар бор). Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.