Бизга Муҳаммад ибн Абдул-Аъло ас-Санъоний ва бошқа бир неча (рови) ривоят қилдилар, улар дедилар: бизга Абдурраззоқ, Маъмардан, у Собитдан, у Анас (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилди, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Беҳаёлик (фаҳш) қайси нарсада бўлса, албатта уни айблаб-уятга қолдиради, ҳаё қайси нарсада бўлса, албатта уни безатади,» дедилар. Бу бобда Оиша (розияллаҳу анҳо)дан ҳам (ривоят) бор. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир, биз буни фақат Абдурраззоқнинг ҳадисидан биламиз.
حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ أَنْبَأَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الأَعْمَشِ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا وَائِلٍ، يُحَدِّثُ عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " خِيَارُكُمْ أَحَاسِنُكُمْ أَخْلاَقًا " . وَلَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَاحِشًا وَلاَ مُتَفَحِّشًا . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Маҳмуд ибн Ғайлон ривоят қилди, бизга Абу Довуд ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба, ал-Аъмашдан хабар берди, у деди: мен Абу Воилнинг Масруқдан, у Абдуллаҳ ибн Амр (розияллаҳу анҳумо)дан ривоят қилганини эшитдим, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сизларнинг яхшиларингиз хулқи гўзалроқ бўлганларингиздир,» дедилар. Ва Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) беҳаё (сўзли) ҳам, қўпол сўзланувчи ҳам эмас эдилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.