Бизга Муҳаммад ибн Яҳё ривоят қилди, у деди: бизга Бишр ибн Шуайб ибн Абу Ҳамза ривоят қилди, у деди: менга отам ривоят қилди, у аз-Зуҳрийдан, у Анас ибн Молик (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Албатта, менинг Ҳавзимда осмон юлдузлари сонича кўза-пиёлалар бор,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис бу йўлдан ҳасан саҳиҳ ғарибдир.
Бизга Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Нийзак ал-Бағдодий ривоят қилди, у деди: бизга Муҳаммад ибн Баккор ад-Димашқий ривоят қилди, у деди: бизга Саид ибн Башир ривоят қилди, у Қатодадан, у ал-Ҳасандан, у Самура (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилди), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Албатта, ҳар бир пайғамбар учун бир Ҳавз бордир. Улар қайси бирининг (ҳузурига) кўпроқ (киши) келиши билан фахрланадилар. Мен эса уларнинг энг кўп (киши) келувчиси бўлишимни умид қиламан,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ғарибдир. ал-Ашъас ибн Абдулмалик бу ҳадисни Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан мурсал (тарзда) ривоят қилган ва унда Самурани зикр қилмаган, бу (ривоят) кўпроқ саҳиҳдир.