حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ مُعَاذٍ، وَيَزِيدُ بْنُ هَارُونَ، قَالاَ حَدَّثَنَا بَهْزُ بْنُ حَكِيمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، قَالَ قُلْتُ يَا نَبِيَّ اللَّهِ عَوْرَاتُنَا مَا نَأْتِي مِنْهَا وَمَا نَذَرُ قَالَ " احْفَظْ عَوْرَتَكَ إِلاَّ مِنْ زَوْجَتِكَ أَوْ مَا مَلَكَتْ يَمِينُكَ " . قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِذَا كَانَ الْقَوْمُ بَعْضُهُمْ فِي بَعْضٍ قَالَ " إِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ لاَ يَرَاهَا أَحَدٌ فَلاَ يَرَيَنَّهَا " . قَالَ قُلْتُ يَا نَبِيَّ اللَّهِ إِذَا كَانَ أَحَدُنَا خَالِيًا قَالَ " فَاللَّهُ أَحَقُّ أَنْ يَسْتَحْيِيَ مِنْهُ النَّاسُ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ .
Бизга Аҳмад ибн Манииъ ривоят қилди, у деди: бизга Муоз ибн Муоз ва Язид ибн Ҳорун ривоят қилдилар, улар дедилар: бизга Баҳз ибн Ҳаким ривоят қилди, отасидан, у бобосидан (ривоят қилдики), у деди: «Эй Аллаҳнинг набийси, авратларимиздан қайсини (очсак) бўлади-ю қайсини қолдирамиз?» дедим. У: «Авратингни хотинингдан ёки қўл остингдаги (чўрингдан) бошқа(лардан) сақла,» дедилар. «Эй Расулуллаҳ, қавм бир-бирининг ичида бўлса-чи?» дедим. У: «Агар уни ҳеч ким кўрмаслигига қодир бўлсанг, ҳеч ким кўрмасин,» дедилар. «Эй Аллаҳнинг набийси, бирортамиз ёлғиз ҳолда бўлса-чи?» дедим. У: «Аллаҳ Ундан ҳаё қилинишга одамлардан кўра ҳақлироқдир,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасандир.