Бизга Аҳмад ибн Манииъ ривоят қилди, у деди: бизга Жарир ибн Абдулҳамид ривоят қилди, у Мансур ибн ал-Муътамирдан, у Иброҳим ибн Язиддан, у Абдурраҳмон ибн Язиддан, у Абу Масъуд ал-Ансорий (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким Бақара сурасининг охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, улар унга кифоя қилади,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, у деди: бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий ривоят қилди, у деди: бизга Ҳаммод ибн Салама ривоят қилди, у Ашъас ибн Абдурраҳмон ал-Жармийдан, у Абу Қилобадан, у Абул-Ашъас ал-Жармийдан, у ан-Нуъмон ибн Башир (розияллаҳу анҳумо)дан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики), у: «Албатта Аллаҳ осмонлар ва ерни яратишидан икки минг йил аввал бир китоб ёзди ва ундан иккита оятни нозил қилиб, улар билан Бақара сурасини хотима қилди. Улар бир уйда уч кеча ўқилса, унга шайтон яқинлашмайди,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир.