Таҳрим сураси тафсири

Tafsir kitobi · 1 ҳадис

باب وَمِنْ سُورَةِ التَّحْرِيمِ

حَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي ثَوْرٍ، قَالَ سَمِعْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ، رضى الله عنهما يَقُولُ لَمْ أَزَلْ حَرِيصًا أَنْ أَسْأَلَ عُمَرَ عَنِ الْمَرْأَتَيْنِ مِنْ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم اللَّتَيْنِ قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّْ ‏:‏ ‏(‏إن تَتُوبَا إِلَى اللَّهِ فَقَدْ صَغَتْ قُلُوبُكُمَا ‏)‏ حَتَّى حَجَّ عُمَرُ وَحَجَجْتُ مَعَهُ فَصَبَبْتُ عَلَيْهِ مِنَ الإِدَاوَةِ فَتَوَضَّأَ فَقُلْتُ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ مَنِ الْمَرْأَتَانِ مِنْ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم اللَّتَانِ قَالَ اللَّهُْ : ( إن تَتُوبَا إِلَى اللَّهِ فَقَدْ صَغَتْ قُلُوبُكُمَا وَإِنْ تَظَاهَرَا عَلَيْهِ فَإِنَّ اللَّهَ هُوَ مَوْلاَهُ ‏)‏ فَقَالَ لِي وَاعَجَبًا لَكَ يَا ابْنَ عَبَّاسٍ قَالَ الزُّهْرِيُّ وَكَرِهَ وَاللَّهِ مَا سَأَلَهُ عَنْهُ وَلَمْ يَكْتُمْهُ فَقَالَ لِي هِيَ عَائِشَةُ وَحَفْصَةُ قَالَ ثُمَّ أَنْشَأَ يُحَدِّثُنِي الْحَدِيثَ فَقَالَ كُنَّا مَعْشَرَ قُرَيْشٍ نَغْلِبُ النِّسَاءَ فَلَمَّا قَدِمْنَا الْمَدِينَةَ وَجَدْنَا قَوْمًا تَغْلِبُهُمْ نِسَاؤُهُمْ فَطَفِقَ نِسَاؤُنَا يَتَعَلَّمْنَ مِنْ نِسَائِهِمْ فَتَغَضَّبْتُ عَلَى امْرَأَتِي يَوْمًا فَإِذَا هِيَ تُرَاجِعُنِي فَأَنْكَرْتُ أَنْ تُرَاجِعَنِي فَقَالَتْ مَا تُنْكِرُ مِنْ ذَلِكَ فَوَاللَّهِ إِنَّ أَزْوَاجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم لَيُرَاجِعْنَهُ وَتَهْجُرُهُ إِحْدَاهُنَّ الْيَوْمَ إِلَى اللَّيْلِ ‏.‏ قَالَ قُلْتُ فِي نَفْسِي قَدْ خَابَتْ مَنْ فَعَلَتْ ذَلِكَ مِنْهُنَّ وَخَسِرَتْ ‏.‏ قَالَ وَكَانَ مَنْزِلِي بِالْعَوَالِي فِي بَنِي أُمَيَّةَ وَكَانَ لِي جَارٌ مِنَ الأَنْصَارِ كُنَّا نَتَنَاوَبُ النُّزُولَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَيَنْزِلُ يَوْمًا فَيَأْتِينِي بِخَبَرِ الْوَحْىِ وَغَيْرِهِ وَأَنْزِلُ يَوْمًا فَآتِيهِ بِمِثْلِ ذَلِكَ ‏.‏ قَالَ وَكُنَّا نُحَدِّثُ أَنَّ غَسَّانَ تُنْعِلُ الْخَيْلَ لِتَغْزُوَنَا ‏.‏ قَالَ فَجَاءَنِي يَوْمًا عِشَاءً فَضَرَبَ عَلَىَّ الْبَابَ فَخَرَجْتُ إِلَيْهِ فَقَالَ حَدَثَ أَمْرٌ عَظِيمٌ ‏.‏ قُلْتُ أَجَاءَتْ غَسَّانُ قَالَ أَعْظَمُ مِنْ ذَلِكَ طَلَّقَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نِسَاءَهُ ‏.‏ قَالَ قُلْتُ فِي نَفْسِي قَدْ خَابَتْ حَفْصَةُ وَخَسِرَتْ قَدْ كُنْتُ أَظُنُّ هَذَا كَائِنًا قَالَ فَلَمَّا صَلَّيْتُ الصُّبْحَ شَدَدْتُ عَلَىَّ ثِيَابِي ثُمَّ انْطَلَقْتُ حَتَّى دَخَلْتُ عَلَى حَفْصَةَ فَإِذَا هِيَ تَبْكِي فَقُلْتُ أَطَلَّقَكُنَّ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ لاَ أَدْرِي هُوَ ذَا مُعْتَزِلٌ فِي هَذِهِ الْمَشْرُبَةِ ‏.‏ قَالَ فَانْطَلَقْتُ فَأَتَيْتُ غُلاَمًا أَسْوَدَ فَقُلْتُ اسْتَأْذِنْ لِعُمَرَ ‏.‏ قَالَ فَدَخَلَ ثُمَّ خَرَجَ إِلَىَّ ‏.‏ قَالَ قَدْ ذَكَرْتُكَ لَهُ فَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا ‏.‏ قَالَ فَانْطَلَقْتُ إِلَى الْمَسْجِدِ فَإِذَا حَوْلَ الْمِنْبَرِ نَفَرٌ يَبْكُونَ فَجَلَسْتُ إِلَيْهِمْ ثُمَّ غَلَبَنِي مَا أَجِدُ فَأَتَيْتُ الْغُلاَمَ فَقُلْتُ اسْتَأْذِنْ لِعُمَرَ ‏.‏ فَدَخَلَ ثُمَّ خَرَجَ إِلَىَّ فَقَالَ قَدْ ذَكَرْتُكَ لَهُ فَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا ‏.‏ قَالَ فَانْطَلَقْتُ إِلَى الْمَسْجِدِ أَيْضًا فَجَلَسْتُ ثُمَّ غَلَبَنِي مَا أَجِدُ فَأَتَيْتُ الْغُلاَمَ فَقُلْتُ اسْتَأْذِنْ لِعُمَرَ ‏.‏ فَدَخَلَ ثُمَّ خَرَجَ إِلَىَّ فَقَالَ قَدْ ذَكَرْتُكَ لَهُ فَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا ‏.‏ قَالَ فَوَلَّيْتُ مُنْطَلِقًا فَإِذَا الْغُلاَمُ يَدْعُونِي فَقَالَ ادْخُلْ فَقَدْ أُذِنَ لَكَ فَدَخَلْتُ فَإِذَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مُتَّكِئٌ عَلَى رَمْلٍ حَصِيرٍ قَدْ رَأَيْتُ أَثَرَهُ فِي جَنْبِهِ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَطَلَّقْتَ نِسَاءَكَ قَالَ لاَ ‏.‏ قُلْتُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَقَدْ رَأَيْتُنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَنَحْنُ مَعْشَرَ قُرَيْشٍ نَغْلِبُ النِّسَاءَ فَلَمَّا قَدِمْنَا الْمَدِينَةَ وَجَدْنَا قَوْمًا تَغْلِبُهُمْ نِسَاؤُهُمْ فَطَفِقَ نِسَاؤُنَا يَتَعَلَّمْنَ مِنْ نِسَائِهِمْ فَتَغَضَّبْتُ يَوْمًا عَلَى امْرَأَتِي فَإِذَا هِيَ تُرَاجِعُنِي فَأَنْكَرْتُ ذَلِكَ فَقَالَتْ مَا تُنْكِرُ فَوَاللَّهِ إِنَّ أَزْوَاجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم لَيُرَاجِعْنَهُ وَتَهْجُرُهُ إِحْدَاهُنَّ الْيَوْمَ إِلَى اللَّيْلِ ‏.‏ قَالَ فَقُلْتُ لِحَفْصَةَ أَتُرَاجِعِينَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ نَعَمْ وَتَهْجُرُهُ إِحْدَانَا الْيَوْمَ إِلَى اللَّيْلِ ‏.‏ فَقُلْتُ قَدْ خَابَتْ مَنْ فَعَلَتْ ذَلِكَ مِنْكُنَّ وَخَسِرَتْ أَتَأْمَنُ إِحْدَاكُنَّ أَنْ يَغْضَبَ اللَّهُ عَلَيْهَا لِغَضَبِ رَسُولِهِ فَإِذَا هِيَ قَدْ هَلَكَتْ فَتَبَسَّمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏.‏ قَالَ فَقُلْتُ لِحَفْصَةَ لاَ تُرَاجِعِي رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَلاَ تَسْأَلِيهِ شَيْئًا وَسَلِينِي مَا بَدَا لَكِ وَلاَ يَغُرَّنَّكِ أَنْ كَانَتْ صَاحِبَتُكِ أَوْسَمَ مِنْكِ وَأَحَبَّ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏.‏ قَالَ فَتَبَسَّمَ أُخْرَى فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَسْتَأْنِسُ قَالَ ‏"‏ نَعَمْ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ فَرَفَعْتُ رَأْسِي فَمَا رَأَيْتُ فِي الْبَيْتِ إِلاَّ أَهَبَةً ثَلاَثَةً ‏.‏ قَالَ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ ادْعُ اللَّهَ أَنْ يُوَسِّعَ عَلَى أُمَّتِكَ فَقَدْ وَسَّعَ عَلَى فَارِسَ وَالرُّومِ وَهُمْ لاَ يَعْبُدُونَهُ ‏.‏ فَاسْتَوَى جَالِسًا فَقَالَ ‏"‏ أَوَفِي شَكٍّ أَنْتَ يَا ابْنَ الْخَطَّابِ أُولَئِكَ قَوْمٌ عُجِّلَتْ لَهُمْ طَيِّبَاتُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ‏"‏ ‏.‏ قَالَ وَكَانَ أَقْسَمَ أَنْ لاَ يَدْخُلَ عَلَى نِسَائِهِ شَهْرًا فَعَاتَبَهُ اللَّهُ فِي ذَلِكَ وَجَعَلَ لَهُ كَفَّارَةَ الْيَمِينِ ‏.‏ قَالَ الزُّهْرِيُّ فَأَخْبَرَنِي عُرْوَةُ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ فَلَمَّا مَضَتْ تِسْعٌ وَعِشْرُونَ دَخَلَ عَلَىَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَدَأَ بِي فَقَالَ ‏"‏ يَا عَائِشَةُ إِنِّي ذَاكِرٌ لَكِ شَيْئًا فَلاَ تَعْجَلِي حَتَّى تَسْتَأْمِرِي أَبَوَيْكِ ‏"‏ ‏.‏ قَالَتْ ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الآيَةَ ‏(‏ يا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لأَزْوَاجِكَ ‏)‏ الآيَةَ ‏.‏ قَالَتْ عَلِمَ وَاللَّهِ أَنَّ أَبَوَىَّ لَمْ يَكُونَا يَأْمُرَانِي بِفِرَاقِهِ فَقُلْتُ أَفِي هَذَا أَسْتَأْمِرُ أَبَوَىَّ فَإِنِّي أُرِيدُ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَالدَّارَ الآخِرَةَ ‏.‏ قَالَ مَعْمَرٌ فَأَخْبَرَنِي أَيُّوبُ أَنَّ عَائِشَةَ قَالَتْ لَهُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لاَ تُخْبِرْ أَزْوَاجَكَ أَنِّي اخْتَرْتُكَ ‏.‏ فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ إِنَّمَا بَعَثَنِي اللَّهُ مُبَلِّغًا وَلَمْ يَبْعَثْنِي مُتَعَنِّتًا ‏"‏ ‏.‏ قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ غَرِيبٌ قَدْ رُوِيَ مِنْ غَيْرِ وَجْهٍ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ‏.‏

Бизга Абд ибн Ҳумайд ривоят қилди, бизга Абдурраззоқ хабар берди, у Маъмардан, у Зуҳрийдан, у Убайдуллаҳ ибн Абдуллаҳ ибн Абу Саврдан (ривоят қилдики), у деди: Мен Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо)нинг шундай деганини эшитдим: Аллаҳ азза ва жалла: «Агар икковингиз Аллаҳга тавба қилсангиз (яхшидир), зеро қалбларингиз (ҳақдан) оғиб қолган» деган Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг хотинларидан бўлган икки аёл ҳақида Умардан сўрашга ҳамиша интиқ эдим. Токи Умар ҳаж қилди, мен ҳам у билан бирга ҳаж қилдим. Мен идишдан унга (сув) қуйдим, у таҳорат олди. Мен: «Эй мўминларнинг амири, Аллаҳ: «Агар икковингиз Аллаҳга тавба қилсангиз, зеро қалбларингиз оғиб қолган, агар унга қарши тил бириктирсангиз, албатта, Аллаҳнинг Ўзи унга ҳомийдир» деган Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг хотинларидан бўлган икки аёл кимлар?» дедим. У менга: «Вой, сенга қойилман, эй Ибн Аббос!» деди. Зуҳрий деди: Аллаҳга қасамки, у ундан сўраганини ёқтирмади, лекин уни яширмади ҳам. Сўнг у менга: «Улар Оиша ва Ҳафсадир,» деди. (Ибн Аббос) деди: Сўнг у менга ҳадис айтиб бера бошлади ва деди: «Биз Қурайш жамоаси хотинлардан устун эдик. Мадинага келганимизда, хотинлари улардан устун бўлган бир қавмни топдик, бизнинг хотинларимиз уларнинг хотинларидан (бу одатни) ўргана бошладилар. Бир куни мен хотинимга ғазабландим, у эса менга жавоб қайтараётган эди. Мен унинг менга жавоб қайтаришини инкор қилдим. У: «Бундан нимани инкор қиласан? Аллаҳга қасамки, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг хотинлари ҳам унга жавоб қайтарадилар, улардан бири уни бугун кечгача тарк этиб (хафа бўлиб) туради,» деди.» (Умар) деди: «Мен ўзимга: «Улардан ким шундай қилган бўлса, у ноумид бўлибди ва зиён кўрибди,» дедим.» (Умар) деди: «Менинг уйим ал-Аволийда, Бану Умайя орасида эди. Ансорлардан бир қўшним бор эди, биз навбатма-навбат Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурига тушардик. У бир кун тушиб, менга ваҳий ва бошқа хабарни келтирарди, мен бир кун тушиб, унга шундай қилардим.» (Умар) деди: «Биз Ғассон бизга ҳужум қилиш учун отларни наълламоқда, деб гаплашардик.» (Умар) деди: «Бир куни у хуфтон вақтида олдимга келиб, эшикни қоқди. Мен унинг олдига чиқдим. У: «Катта иш юз берди,» деди. Мен: «Ғассон келдими?» дедим. У: «Ундан каттароқ, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) хотинларини талоқ қилдилар,» деди.» (Умар) деди: «Мен ўзимга: «Ҳафса ноумид бўлибди ва зиён кўрибди, мен бу бўлишини гумон қилардим,» дедим.» (Умар) деди: «Бомдодни ўқиб бўлгач, кийимларимни маҳкамладим, сўнг йўлга чиқиб, Ҳафсанинг олдига кирдим. У йиғлаб ўтирарди. Мен: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) сизларни талоқ қилдиларми?» дедим. У: «Билмайман, мана, у шу баландги хонада ажралиб (ёлғиз) турибди,» деди.» (Умар) деди: «Мен кетиб, қора бир ғуломнинг олдига келдим ва: «Умар учун (киришга) изн сўра,» дедим. У кириб, сўнг олдимга чиқди ва: «Мен сени унга эслатдим, лекин у ҳеч нарса демади,» деди.» (Умар) деди: «Мен масжидга бордим, мана, минбар атрофида бир жамоа йиғлаб ўтирарди. Мен уларнинг ёнига ўтирдим. Сўнг дилимдаги (қайғу) мени енгди ва ғуломнинг олдига келиб: «Умар учун изн сўра,» дедим. У кириб, сўнг олдимга чиқди ва: «Мен сени унга эслатдим, лекин у ҳеч нарса демади,» деди.» (Умар) деди: «Мен яна масжидга бордим, ўтирдим. Сўнг дилимдаги (қайғу) мени енгиб, ғуломнинг олдига келиб: «Умар учун изн сўра,» дедим. У кириб, сўнг олдимга чиқди ва: «Мен сени унга эслатдим, лекин у ҳеч нарса демади,» деди.» (Умар) деди: «Мен қайтиб кетаётган эдим, мана, ғулом мени чақирди ва: «Кир, сенга изн берилди,» деди. Мен кирдим, мана, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) қамишдан тўқилган бўйрага суяниб турардилар, мен унинг изини у кишининг ёнбош-ларида кўрдим. Мен: «Эй Аллаҳнинг Расули, хотинларингизни талоқ қилдингизми?» дедим. У: «Йўқ,» дедилар. Мен: «Аллаҳу Акбар! Эй Аллаҳнинг Расули, ҳолимизни кўрсангиз эди, биз Қурайш жамоаси хотинлардан устун эдик. Мадинага келганимизда, хотинлари улардан устун бўлган бир қавмни топдик, бизнинг хотинларимиз уларнинг хотинларидан (бу одатни) ўргана бошладилар. Бир куни мен хотинимга ғазабландим, у эса менга жавоб қайтараётган эди, мен буни инкор қилдим. У: «Нимани инкор қиласан? Аллаҳга қасамки, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг хотинлари ҳам унга жавоб қайтарадилар, улардан бири уни бугун кечгача тарк этиб туради,» деди,» дедим.» (Умар) деди: «Мен Ҳафсага: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га жавоб қайтарасанми?» дедим. У: «Ҳа, биздан бири уни бугун кечгача тарк этиб туради,» деди. Мен: «Сизлардан ким шундай қилган бўлса, у ноумид бўлибди ва зиён кўрибди! Сизлардан бирингиз Расулининг ғазаби сабабли Аллаҳнинг унга ғазабланишидан ўзини омон деб биладими? Шунда у ҳалок бўлади-ку,» дедим. Шунда Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) табассум қилдилар.» (Умар) деди: «Мен Ҳафсага: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га жавоб қайтарма ва ундан ҳеч нарса сўрама, сенга керак нарсани мендан сўра. Суҳбатдошинг (Оиша) сендан чиройлироқ ва Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га севиклироқ бўлгани сени алдаб қўймасин,» дедим.» (Умар) деди: «Сўнг у (Набий) яна табассум қилдилар. Мен: «Эй Аллаҳнинг Расули, (ёнингизда) бир оз суҳбатлашсам (бўладими)?» дедим. У: «Ҳа,» дедилар.» (Умар) деди: «Мен бошимни кўтардим, уйда учта чарм (идишдан) бошқа ҳеч нарсани кўрмадим. Мен: «Эй Аллаҳнинг Расули, умматингизни кенг (ризқли) қилиши учун Аллаҳга дуо қилинг, зеро У форслар ва румликларни кенг қилиб қўйган, ҳолбуки улар Унга ибодат қилмайдилар,» дедим. Шунда у тик ўтириб олдилар-да: «Шубҳада турибсанми, эй Ибн Хаттоб? Улар шундай қавмки, уларнинг яхшиликлари дунё ҳаётида (олдиндан) тезлатиб берилган,» дедилар.» (Умар) деди: «У (Набий) бир ой хотинларининг ҳузурига кирмасликка қасам ичган эдилар. Аллаҳ уни бу ҳақда танбеҳ қилди ва унга қасам каффоратини (йўл қилиб) берди.» Зуҳрий деди: Менга Урва хабар берди, у Оишадан (ривоят қилдики), у деди: «Йигирма тўққиз (кун) ўтгач, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ҳузуримга кирдилар, мендан бошладилар ва: «Эй Оиша, мен сенга бир нарсани айтаман, сен ота-онанг билан маслаҳатлашмагунингча шошилма,» дедилар.» У деди: «Сўнг у киши ушбу оятни ўқидилар: «Эй Набий, хотинларингга айт» деган оятни.» У деди: «Аллаҳга қасамки, у киши ота-онам менга ундан ажралишни буюрмаслигини билардилар. Мен: «Шу ҳақида ота-онам билан маслаҳатлашайми? Мен Аллаҳни, Унинг Расулини ва охират диёрини истайман,» дедим.» Маъмар деди: Менга Айюб хабар бердики, Оиша унга (Набийга): «Эй Аллаҳнинг Расули, хотинларингизга мен сизни танлаганимни айтманг,» деди. Шунда Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳ мени фақат (ҳақни) етказувчи қилиб юборди, машаққат солувчи қилиб юбормади,» дедилар. У (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳ ғарибдир, у Ибн Аббосдан бошқа йўллар билан ҳам ривоят қилинган.