حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ عَامِرٍ الشَّعْبِيِّ، عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا خَرَجَ مِنْ بَيْتِهِ قَالَ " بِسْمِ اللَّهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ نَزِلَّ أَوْ نَضِلَّ أَوْ نَظْلِمَ أَوْ نُظْلَمَ أَوْ نَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيْنَا " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Маҳмуд ибн Ғайлон ривоят қилди, у деди: бизга Вакииъ ривоят қилди, у деди: бизга Суфён, Мансурдан, у Омир аш-Шаъбийдан, у Умму Саламадан ривоят қилдики, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) уйидан чиққанларида шундай дер эдилар: «Бисмиллаҳ, Аллаҳ га таваккул қилдим. Аллаҳим! Биз тойилиб кетишдан ёки адашишдан, зулм қилишдан ёки зулмга учрашдан, жоҳиллик қилишдан ёки бизга (нисбатан) жоҳиллик қилинишидан Сенга паноҳ тилаймиз.» Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.