Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, у деди: бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, Абу Ишоқдан, у Ҳониъ ибн Ҳониъдан, у Алидан (ривоят қилдики), у деди: Аммор Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ҳузурига киришга рухсат сўраб келди. Шунда У: «Унга рухсат беринглар, пок ва покланган (киши) марҳабо,» дедилар. Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.
Бизга Абу Мусъаб ал-Маданий ривоят қилди, у деди: бизга Абдулазиз ибн Муҳаммад ривоят қилди, Ала ибн Абдурраҳмондан, у отасидан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Суюнгин, эй Аммор, сени бағий (золим) тоифа ўлдиради,» дедилар. Бу бобда Умму Салама, Абдуллаҳ ибн Амр, Абул-Ясар ва Ҳузайфадан ҳам (ривоятлар) бордир. Бу ҳадис Ала ибн Абдурраҳмоннинг ҳадисидан ҳасан саҳиҳ ғарибдир.