قُلْ هَلْ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَهْدِىٓ إِلَى ٱلْحَقِّ ۚ قُلِ ٱللَّهُ يَهْدِى لِلْحَقِّ ۗ أَفَمَن يَهْدِىٓ إِلَى ٱلْحَقِّ أَحَقُّ أَن يُتَّبَعَ أَمَّن لَّا يَهِدِّىٓ إِلَّآ أَن يُهْدَىٰ ۖ فَمَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ
Сен: «Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққа ҳидаят қиладигани борми?» деб айт. Сен: «Аллаҳ ҳаққа ҳидаят қилади. Эргашишга ҳаққа ҳидаят қиладиган зот ҳақлироқми ёки ҳидаят қилмайдиган, балки ўзи ҳидаятга муҳтож кимсами? Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?!» деб айт.