وَلَا يَأْتَلِ أُو۟لُوا۟ ٱلْفَضْلِ مِنكُمْ وَٱلسَّعَةِ أَن يُؤْتُوٓا۟ أُو۟لِى ٱلْقُرْبَىٰ وَٱلْمَسَـٰكِينَ وَٱلْمُهَـٰجِرِينَ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ۖ وَلْيَعْفُوا۟ وَلْيَصْفَحُوٓا۟ ۗ أَلَا تُحِبُّونَ أَن يَغْفِرَ ٱللَّهُ لَكُمْ ۗ وَٱللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллаҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга бермасликка қасам ичмасинлар, бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллаҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллаҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир».: »Аллаҳга қасамки, Ойиша ҳақида қилган гапи учун Мистоҳга абадий ҳеч нарса бермайман», дедилар. Шунда Аллаҳ таоло қуйидаги аятни нозил қилди. Абу Бакр дарҳол: «Ҳа! Аллаҳга қасамки, албатта, Аллаҳ мени мағфират қилишини хуш кўраман», дедилар ва Мистоҳга бериб юрган нафақаларини қайтадан жорий қилдилар. Сўнгра: «Аллаҳга қасамки, бу нафақани ундан ҳеч узмайман», дедилар».