يَسْـَٔلُكَ ٱلنَّاسُ عَنِ ٱلسَّاعَةِ ۖ قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ ٱللَّهِ ۚ وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّ ٱلسَّاعَةَ تَكُونُ قَرِيبًا
Одамлар сендан соати ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллаҳнинг ҳузуридадир», деб айт. Недан билурсан, эҳтимол ўша соат яқиндир.