39. Зумар сураси — 23-оят

23-оят

39:2323-оят

ٱللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ ٱلْحَدِيثِ كِتَـٰبًا مُّتَشَـٰبِهًا مَّثَانِىَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ ٱلَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ ۚ ذَٰلِكَ هُدَى ٱللَّهِ يَهْدِى بِهِۦ مَن يَشَآءُ ۚ وَمَن يُضْلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنْ هَادٍ

Аллаҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Ундан Раббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллаҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллаҳнинг ҳидаятидир. У ила Аллаҳ хоҳлаган кимсани ҳидаят қилур. Кимни Аллаҳ залолатига кетказса, бас, унинг учун ҳидаят қилгувчи йўқ.