وَٱلنَّـٰزِعَـٰتِ غَرْقًا
Шиддат билан жонни суғуриб олувчилар билан қасам.
وَٱلنَّـٰزِعَـٰتِ غَرْقًا
Шиддат билан жонни суғуриб олувчилар билан қасам.
وَٱلنَّـٰشِطَـٰتِ نَشْطًا
Юмшоқлик билан жонни олувчилар билан қасам.
وَٱلسَّـٰبِحَـٰتِ سَبْحًا
Сузиб юрувчилар билан қасам.
فَٱلسَّـٰبِقَـٰتِ سَبْقًا
Ўзишда мусобақа қилувчилар билан қасам.
فَٱلْمُدَبِّرَٲتِ أَمْرًا
Амрнинг тадбирини қилувчилар билан қасам.
يَوْمَ تَرْجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ
Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
تَتْبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ
Унга эргашувчи эргашар.
قُلُوبٌ يَوْمَئِذٍ وَاجِفَةٌ
Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.
أَبْصَـٰرُهَا خَـٰشِعَةٌ
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.
يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرْدُودُونَ فِى ٱلْحَافِرَةِ
Улар: «Биз ортга қайтариламизми?
أَءِذَا كُنَّا عِظَـٰمًا نَّخِرَةً
Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?
قَالُواْ تِلْكَ إِذًا كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ
Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.
فَإِنَّمَا هِىَ زَجْرَةٌ وَٲحِدَةٌ
Албатта, у бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ
Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.
هَلْ أَتَـٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
Сенга Мусонинг хабари келдими?
إِذْ نَادَٮٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلْوَادِ ٱلْمُقَدَّسِ طُوًى
Қачонки Раббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:
ٱذْهَبْ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
«Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.
فَقُلْ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ
Бас унга айт: «Сенда покланишга борми?
وَأَهْدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخْشَىٰ
Ва сени Раббингга ҳидаят қилсам, шоядки қўрқсанг», деб»
فَأَرَٮٰهُ ٱلْأَيَةَ ٱلْكُبْرَىٰ
Ва унга улкан аломатни кўрсатди.