Сунани Абу Довуд — 1149-ҳадис

Намоз китоби · Икки ҳайитда такбир айтиш

1149-ҳадисСунани Абу Довуд · Намоз китоби

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا ابْنُ لَهِيعَةَ، عَنْ عُقَيْلٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُكَبِّرُ فِي الْفِطْرِ وَالأَضْحَى فِي الأُولَى سَبْعَ تَكْبِيرَاتٍ وَفِي الثَّانِيَةِ خَمْسًا ‏.‏

Бизга Қутайба, унга Ибн Лаҳийъа Уқайлдан, у Ибн Шиҳобдан, у Урвадан, у Оишадан ривоят қилди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Рўза ҳайити ва Қурбонда биринчи (ракъат)да етти такбир, иккинчисида бешта такбир айтар эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 1714-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) беш ва етти (ракаат) билан витр ўқир, улар орасини на салом билан, на сўз билан ажратмас эдилар.

Сунани Насоий, 2942-ҳадисҲаж китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Маккага келганларида, тавоф қилишни бошлашлари билан, аввал Рукнул-асвад (қора тош)ни истилом қилар ва етти айланадан учтасида енгил-тез юрар (хабаб қилар) эдилар.

Сунани Насоий, 1722-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) тўққиз ракаат билан витр ўқир, сўнг ўтирган ҳолда икки ракаат ўқир эдилар. Заифлашганларида, етти ракаат билан витр ўқир, сўнг ўтирган ҳолда икки ракаат ўқир эдилар.

Сунани Абу Довуд, 2749-ҳадисЖиҳод китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам (қўшин) қайтаётганда бешдан бирдан кейин тўртдан бирни ва бешдан бирдан кейин учдан бирни қўшимча (нафл) берар эдилар.

Сунани Насоий, 1723-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

ки), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) тўққиз (ракаат) билан витр ўқир ва ўтирган ҳолда икки ракаат рукуъ қилар эдилар.

Сунани Абу Довуд, 1152-ҳадисНамоз китоби

. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Рўза ҳайитида биринчи (ракъат)да етти такбир айтар, сўнг қироат қилар, сўнг такбир айтар, сўнг туриб тўрт такбир айтар, сўнг қироат қилар, сўнг рукуъ қилар эдилар. Абу Довуд…