حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ ثَابِتٍ الْمَرْوَزِيُّ، حَدَّثَنِي عَلِيُّ بْنُ حُسَيْنٍ، حَدَّثَنِي أَبِي، حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ بُرَيْدَةَ، قَالَ سَمِعْتُ أَبِي بُرَيْدَةَ، يَقُولُ بَيْنَمَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَمْشِي جَاءَ رَجُلٌ وَمَعَهُ حِمَارٌ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ ارْكَبْ . وَتَأَخَّرَ الرَّجُلُ . فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " لاَ أَنْتَ أَحَقُّ بِصَدْرِ دَابَّتِكَ مِنِّي إِلاَّ أَنْ تَجْعَلَهُ لِي " . قَالَ فَإِنِّي قَدْ جَعَلْتُهُ لَكَ . فَرَكِبَ .
Бизга Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Собит ал-Марвазий ривоят қилди, менга Али ибн Ҳусайн ривоят қилди, менга отам ривоят қилди, менга Абдуллаҳ ибн Бурайда ривоят қилди. У деди: Отам Бурайдани шундай деяётганини эшитдим: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам пиёда кетаётганларида, бир киши эшаги билан келиб: «Ё Расулуллаҳ, мининг», деди ва ўзи орқага чекинди. Шунда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, уловингнинг олди (эгарига минишга) сен мендан ҳақлироқсан, агар уни менга инъом қилмасанг», дедилар. У: «Мен уни сизга инъом қилдим», деди. Бас, у зот миндилар.