حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، وَقُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ ثَابِتٍ، قَالَ ذُكِرَ تَزْوِيجُ زَيْنَبَ بِنْتِ جَحْشٍ عِنْدَ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ فَقَالَ مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَوْلَمَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ نِسَائِهِ مَا أَوْلَمَ عَلَيْهَا أَوْلَمَ بِشَاةٍ .
Бизга Мусаддад ва Қутайба ибн Саид ривоят қилдилар. Улар иккаласи: бизга Ҳаммод Собитдан ривоят қилди, дейишди. У айтди: Анас ибн Моликнинг олдида Зайнаб бинт Жаҳшнинг никоҳланиши зикр қилинди. У: «Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бирига унга (Зайнабга) қилган валимаси каби валима қилганларини кўрмаганман. (Расулуллаҳ) бир қўй билан валима қилдилар» деди.