Сунани Абу Довуд — 4129-ҳадис

Кийим китоби · Йиртқич ва қоплон терилари

4129-ҳадисСунани Абу Довуд · Кийим китоби

حَدَّثَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، عَنْ وَكِيعٍ، عَنْ أَبِي الْمُعْتَمِرِ، عَنِ ابْنِ سِيرِينَ، عَنْ مُعَاوِيَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ لاَ تَرْكَبُوا الْخَزَّ وَلاَ النِّمَارَ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ وَكَانَ مُعَاوِيَةُ لاَ يُتَّهَمُ فِي الْحَدِيثِ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏.‏ قَالَ لَنَا أَبُو سَعِيدٍ قَالَ لَنَا أَبُو دَاوُدَ أَبُو الْمُعْتَمِرِ اسْمُهُ يَزِيدُ بْنُ طَهْمَانَ كَانَ يَنْزِلُ الْحِيرَةَ ‏.‏

Бизга Ҳаннод ибн Сарий Вакиъдан, у Абул Муътамирдан, у Ибн Сийрийндан, у Муовиядан ривоят қилиб, деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Хазз (ипак газлама) ҳам, йўлбарс териларини ҳам устингизга олиб минманглар» дедилар. (Рови) деди: Муовия Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишда айбланмас (ишончли) эди. Бизга Абу Саид деди: Бизга Абу Довуд деди: Абул Муътамирнинг исми Язид ибн Таҳмон бўлиб, у Ҳийрада яшарди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам