حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ الْجَعْدِ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، ح وَحَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنِ الْحَسَنِ، عَنْ سَمُرَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " مَنْ قَتَلَ عَبْدَهُ قَتَلْنَاهُ وَمَنْ جَدَعَ عَبْدَهُ جَدَعْنَاهُ " .
Бизга Алий Ибн Жаъд ривоят қилди, бизга Шуъба ривоят қилди, (ҳ) ва бизга Мусо Ибн Исмоил ривоят қилди, бизга Ҳаммод, Қатодадан, у Ҳасандан, у Самурадан ривоят қилди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам деди: «Ким ўз қулини ўлдирса, биз уни ўлдирамиз, ким ўз қулининг (аъзосини) кесса, биз унинг (аъзосини) кесамиз».